Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг

Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси

Нукус шахар 1-сон  касб-хунар мактаби

 

 

 

НУКУС ШАХАР 1-СОН КАСБ-ХУНАР МАКТАБИНИНГ

 

ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

 

 

Нукус-2023

 

Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари касб-хунар илимий педагогик кенгашининг 2023 йил 24-ноябрдаги 8-сонли йиғилиши қарори билан маъқулланган.

 

 

“Ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этаверамиз”.

 

                                                                                                Ш.М.МИРЗИЁЕВ

 

 

ҲУРМАТЛИ  ЁШЛАР!

 

Сиз ўз олдингизга касб-хунар  илмини эгаллашдек олий мақсад қуйгансиз. Бумақсад йўлида Сиздан:

– дунё талабларига жавоб бера оладиган, жаҳон билимларини мукаммал билиш билан бир қаторда халқимизнинг чорва маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, чорва маҳсулотларини экспорт қилиш, наслли қора моллар наслларини маҳаллийлаштириш, шу билан бирга жаҳон маданияти, тарихи, фалсафаси, иқтисоди ва ижтимоий-сиёсийжараёнлари, халқаро сиёсати йўналишида чуқур билимларга эга бўлган, юксак мақсадларниолдига қўйган, ватанпарвар замонавий ветеринар шифокор бўлишингиз;

– умумбашарий ва миллий қадриятларга, анъаналарга ҳурмат ва эҳтиром биланмуносабатда бўлиб, ижтимоий ва маданий турли туман фарқларни бағрикенглик билан қабулқилишингиз;

– интеллектуал ва умуммаданий билимларни мукаммаллаштириш ва ўз шахсиятингизнимаънавий ва жисмоний такомиллашишга эришиш учун меҳнат қилишингиз;

– ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар ва мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда мақсадгаэришишга қатъиятликни кўрсата билишингиз;

– кенг қамровли билимларга эга бўлган, чет тилларини, ахборот коммуникация технологияларини мукаммал билган, замон талабига мос чет эл тажрибаларини ўрганган илмий салоҳияти юқори мутахассис бўлишингиз;

– танлаган соҳага оид фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини мукаммалэгаллашингиз, глобал тармоқлардаги маълумотларни таҳлил қила олишингиз, бундаўзингизнинг инсоний, ватанпарвар позициянгизни аниқ намоён қилишга тайёр тураолишингиз;

– жамиятда ва жамоада, ижтимоий ва хусусий аҳамиятга эга бўлган муаммоларнингмазмун-моҳиятини тўлақонли англаш, тушуниш, таҳлил қилиш ва уларга ўзингизнингшахсий муносабатингизни билдира олишингиз;

– жамоа аъзоси сифатида амал қилишингиз лозим бўлган ахлоқий ва ҳуқуқиймеъёрларга ҳурмат билан қараш ва олдингизга қўйган мақсадга эришишда қатъиятлибўлишингиз, жамоа манфаатларини шахсий манфаатлардан устун қўйишингиз, эзгулик,яхшилик ва саҳоват ҳаётий қадриятингизга айлана олишига эришишингиз талаб этилади.

 

1-бўлим. Умумий қоидалар

 

1.1.Нукус шахар 1-сон касб-хунар мактабининг (бундан буён матнда “Касб-хунар” деб юритилади) одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда “Қоидалар” дебюритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ёшларга оид давлатсиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ва «Ахборотэркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7августдаги 466-сонли Қарори билан тасдиқланган«Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги Низом», Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 2020 йил 11ноябрдаги   715-сонли Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидагиНизом», Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2019 йилнинг 7-ноябр куни имзолаган «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4512-сон Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Олий таълим, фан ва инновацияларвазирлигининг тегишли буйруқлари, касб-хунар мактабининг Устави, ички тартиб қоидалари ҳамдаумумэътироф этилган маънавий ва ахлоқий тамойиллар, Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йили тақдим этилган «Олий таълим муассасаларида соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш, жамоа аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, кийиниш маданияти, муомала маданити, одоб-ахлоқ қоидаларига оид услубий тавсиялар»иасосида ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Қоидаларни шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси таълимга оид қонун ҳужжатларида фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларинибелгилашга ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга,таълим олувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самаралишакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилганлиги сабабли касб-хунар мактабнинг асосий вазифаси таълим ва тарбия беришдан иборат эканлиги назарда тутилган.

1.3. “Қоидалар” касб-хунар мактабнинг маъмурияти, ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълим усталари, ходимлари ваўқувчилари (жамоа аъзолари)нинг касб-хунар мактабига оид ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқтамойиллари, риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор қоидалари ва ҳуқуқ-мажбуриятларини белгилаб беради.

1.4. Талабаликка ва ишга қабул қилинаётган ҳар бир шахс “Қоидалар” билан танишибчиқиши ҳамда унга риоя қилишини ўз зиммасига олиб имзо қўйиши шарт.

1.5. Касб-хунар мактаби жамоат, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим ва илмий муассасалар,тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда талабаларнинг ота-оналари билан ўзаро муносабатларда “Қоидалар”даги нормаларга риоя этилишидан манфаатдордир.

1.6. “Қоидалар”га риоя қилиш касб-хунар мактабнинг жамоа аъзоларининг барчаси учунмажбурийдир.

 

2-бўлим. Мақсад ва вазифалар

 

2.1. “Қоидалар”нинг мақсади касб-хунар мактабида соғлом маънавий ва ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, унинг нуфузи ҳамда обрў-эътиборини ошириш, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлашгакўмаклашиш, касб-хунар мактабининг жамиятдаги ҳамда таълим тизимидаги мавқеини янадаоширишга хизмат қилишдан иборатдир.

2.2. “Қоидалар”нинг асосий вазифалари:

– юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, жамият, давлат ва оила олдида ўзмасъулиятини ҳис этадиган, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри англайдиган ва униқўллаб-қувватлайдиган ватанпарвар ва халқпарвар, ташаббускор ва тадбиркор, замонавийбилимлар билан қуролланган ҳамда юксак инсоний фазилатларга эга бўлган иродасибақувват, иймони бутун ва виждони уйғоқ, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишгақодир мутахассисларни тайёрлашга;

– касб-хунар мактабида жамоа аъзоларининг мафкуравий иммунитетини ўстириш ва ҳимояқилишга;

– ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонлик, ҳаёсизлик вашафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдиниолиш, жумладан, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турлиҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

 

3-бўлим. Жамоа аъзоларининг одоб-ахлоқигаоид

 умумий қоидалар

 

3.1. Касб-хунар мактабида ҳамжиҳатлик, ўзаро ишонч, ҳурмат, бир-бирига ғамхўрлик қилишҳамда аҳил-иноқлик жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатларидаги муҳим шартларданбиридир.

3.2. Касб-хунар мактабида  ўзаро муносабатларнинг асосий тамойили–бир шахснинг ҳуқуқибошқа шахснинг ҳуқуқини поймол қилмаслиги лозим. Жамоа аъзоси бўлган касб-хунар мактабнинг раҳбарияти, ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълим усталари ва талабаларининг сўз эркинлиги уларга бировга туҳмат ёки ҳақорат қилиш, ўзаро муносабатларда умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимаслик, ўзаро мулоқотларда беҳаё сўзларданфойдаланиш ҳуқуқини бермайди.

3.3. Касб-хунар мактабида  фақат ўзаро “Сиз” деб мурожаат қилиш одат тусига кириши лозим.

3.4. Касб-хунар мактабида  жамоа аъзолари турли тадбирларда (мажлислар, тантаналийиғилишлар, амалий учрашувлар, байрамларда) сўзга чиқувчиларга нисбатан ҳурмат биланмуносабатда бўлиш, осойишталик ва тинчликка риоя этиши шарт. Зарурат тақозо этса, бирнотиқ ўз сўзини тугатиб, бошқаси сўз бошлашига қадар юзага келадиган узилиш вақтидазалдан чиқиб кетиш мумкин.

3.5. Биноларга кириш жойларида ҳамда зина олдида тирбандлик юзага келса, талабаларўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталари ва ходимларни, эркаклар эса аёлларни ўзларидан олдин ўтказиб юборишлари лозим.

3.6. Бинога кираётган ҳар бир киши биноларга кириб-чиқишни назорат қилиш учунтайинланган масъул шахс ёки навбатчига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни очиқ ҳолдакўрсатиши шарт.

3.7. Жамоа аъзолари касб-хунар мактабида йўлнинг ўнг томонидан юришлари керак.Бир-бирига дуч келганда албатта саломлашишлари, бунда: талабалар ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталарива ходимларга, ёшлар катталарга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади.

3.8. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки техникумнинг ичкимуаммоларига таалуқли масалаларни  Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турлимақсадлар йўлида фойдаланиш таъқиқланади.

3.9. Касб-хунар мактабида  компьютерларида касб-хунар мактабида  тегишли бўлмаган маълумотларни,шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий,ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш,тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.

3.10. Ўқув ва масофавий таълим машғулотларига ва ишга ҳамда жамоа аъзоларинингосойишталигига ҳалақит берадиган хатти-ҳаракатлар (аудио қурилмалар, телевизор,магнитофон, планшет, телефон ва бошқа овоз кучайтириш воситаларидан мақсадсизфойдаланиш) содир этиш таъқиқланади.

3.11. Касб-хунар мактаби  жамоа аъзолари дарс машғулотлари ва ишга белгиланган кунтартибига кўра ўз вақтида келишлари шарт.

3.12. Касб-хунар мактабида  ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш таъқиқланади, шужумладан, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоа аъзосига маънавий ёки моддий зараретказиши мумкин бўлган маълумотни тарқатиш, тан жароҳати етказиш, тегажонлик қилиш,фуқоролик муомаласидан чиқарилган воситалар (гиёҳванд моддалар, психотропик воситаларва ҳоказо), ичкиликбозлик, кашандалик, маиший тинчликка тажовуз қилиш, жанжаллашиш,қимор ва тавакалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.

 

 

4-бўлим. Касб-хунар мактабида  жамоа аъзоларининг кийинишмаданиятига

доир қоидалар

 

4.1. Ташқи кўриниш-инсонинг ким ва қандай эканлиги ҳақида дастлабки маълумотниберувчи, унинг турмуш тарзи ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган фаолияти эканлигиниинобатга олган ҳолда касб-хунар мактабининг жамоаси кийиниш маданиятига риоя қилиши лозим.

4.2. Жамоа аъзоларининг касб-хунар мактабига меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибга ва касб-хунар мактабнинг кириш жойларига илиб қўйилган намуналарга мос келмайдиган тарздакийиниши таъқиқланади. Жамоа аъзолари касб-хунар мактабнинг ораста бўлиб, давлат таълиммуассасасига мос кийимда келиши шарт (кейинги бандларда кийиниш тартиби алоҳида баёнқилинади).

4.3. Жамоа аъзоларининг техникумга диққатни тортадиган, танани шаффофкўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, шунингдек тиззадан юқори қисмлари очиққоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда ёки диний либосида, спорт кийимларида, металлзанжирлар, тўғноғичлар, танага турли мунчоқлар қадаган, ғайриоддий соч турмаклари,ҳаддан ортиқча бўянган, соқол ўсиб, пала партиш ҳолатда бўлган ва паст савияли “оммавиймаданият” белгиларини ўзида намойиш этган кийимларда келиши таъқиқланади.

4.4. Устки кийим бичими ортиқча безаклардан ҳоли, классик шаклдаги костюм, шим,юбка, блузка, кўйлак ва галстукдан иборат бўлиши шарт. Галстукнинг кенглиги ўртача,узунлиги камаргача бўлиб, ранги костюм ва кўйлакка мос танланиши керак. Костюм, шим,юбкалар қора, кулранг, кўк ранглардаги сидирға ёки чизиқли классик матолардан, кўйлак ваблузка эса, оқ рангда бўлиши лозим. Юбканииг узунлиги тиззадан юқори бўлмаслиги керак.

4.5. Аксессуарлар (сумка, кўзойнак ва безаклар) ҳам корпоратив услубга мос ҳолдатанланиши, ортиқча безаклардан ҳоли бўлиши, заргарлик тақинчоклари (зирак, узук, мунчоқва бошқалар) кўзга яққол ташланмайдиган, нозик, нафис ва сипо шаклда дид билантақилиши лозим.

4.6. Ўқувчилар ручка, қалам, китоб, дафтарлар солиб юриш мумкин бўлган, ранги усткикийимга ярашимли қора, кулранг, жигар рангдаги сумка-портфеллар тутишлари лозим.

4.7 Касб-хунар мактабида  раҳбарияти, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталари, ходимлар ва ўқувчилар кийинишида маън қилинадиган ҳолатлар:

а) аёллар ва қизлар учун:

– узунлиги тиззадан тепа бўлган, шаффоф ва ялтироқ матолардан тикилган, бичими тор,баданга ёпишиб турадиган, кўкрак, қорин, елка қисми очиқ блузка ва кўйлаклар кийиш;

– безак сифатида маънавий-ахлоқий тарбияга мос келмайдиган ёзувлар, турли рекламамаълумотлари, давлат рамзлари, зўравонлик, фаҳш элементларини тарғиб қилувчи расмларва ёзувлар акс этган, русум сифатида “йиртилган”, “титилган” ва жинси матосидан тикилганкийимларда юриш;

– спорт кийимлари, калта шим (жисмоний тарбия дарслари ва дарсдан сўнг талабалартурар жойи биноси, спорт майдончаларидан ташқари);

– ҳижоб ва бошка диний маросим либосларида юриш;

– ўқув анжомларини рўзғор, бозор-ўчар учун мўлжалланган пакет-ҳалталарда солибюриш;

б) эркаклар учун:

– бичими тор, ялтироқ, баданга ёпишиб турадиган ҳамда маънавий-ахлоқий тарбиягамос келмайдиган ёзувлар, турли реклама маълумотлари, давлат рамзлари, зўравонлик, фаҳшэлементларини тарғиб қилувчи расмлар ва ёзувлар акс этган, русум сифатида “йиртилган”,“титилган” ва жинси матосидан тикилган кийимларда юриш;

– муассаса ҳудудида спорт кийимлари, калта шимда юриш (жисмоний тарбия дарслари ва дарсдан сўнг ТТЖ биноси, спорт мажмуасидан ташқари);

– ўқув анжомларини рўзғор, бозор-ўчар учун мўлжалланган пакет-халталарда олибюриш;

– соч, соқолларни ўстириб юриш;

4.8. Танага бодиарт услубида турли суратлар чиздирилган, татуаж ва пирсинглартуширилган ҳолатда техникумга келиш маън этилади.

 

5-бўлим. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталари ва талабаларнинг таълим-тарбияжараёнидаги ўзаро муносабатлари

 

5.1. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталари ва талабаларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаромуносабатлари “Устоз-шогирд” миллий анъаналарига асосланади.

5.2. Ўқитувчи аудиторияга кирганида барча талабалар ўринларидан турибсаломлашишлари, сўнгра ва фақат ўқитувчининг рухсати билан ўз жойларини эгаллашларилозим. Ўқувчиларнинг дарсларга кечикиши қатъиян ман этилади. Кечиккан талабаларнингдарсларга кириши фақатгина директор ўринбосарлари рухсати билан амалга оширилади.

5.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги “Мобилтелефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 139-сон қарорига асосан дарсмашғулотлари вақтида уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш барча учун қатъиянтаъқиқланади.

5.4. Талаба ўзининг ножўя ҳаракатлари билан анъанавий ва масофавий дарсмашғулотларига халақит берса, ўқитувчилар юзага келган вазият ҳақидадиректор ўринбосарларини хабардор қилиб ва тегишли рухсат билан бундай талабани машғулотларданчетлатиши мумкин.

5.5. Ўқитувчи билан ўқув ва масофавий машғулотларида ва ундан ташқаривақтда мулоқот қилиш зарурати бўлса, унда ўқувчи қуйидагиларни аниқ билиши шарт:

-ўқитувчи талаба билан дарс жадвалига мувофиқ анъанавий ва онлайн машғулотларда, маслаҳат соатларида, мустақил ишларни топширишда, билимларини баҳолашдаёки ўзаро келишув бўйича белгиланган вақтда шуғулланишини;

-ўзи мулоқот қилмоқчи бўлган ўқитувчининг лавозими, исми, отасинингисми ва фамилиясини аниқ билиши ҳамда талаба турли рақамли платформалардан онлайнмашғулотларга қатнашиш жараёнида ўз саҳифасида исми фамилиясини тўлиқ ёзиб қўйишишарт.

5.6. Ўқувчи олдиндан келишилмаган ёки қайта топшириш режасига мос бўлмаган ҳолдаўқитувчининг ҳузурига келса, умумий ёки ўзаро келишилган маслаҳат соатигакеч қолиб келган ёки келмаган бўлса, ўқитувчидан ҳатто қисқа вақтсуҳбатлашишни талаб қилишга ҳам ҳақли эмас.

5.7. Ўқувчилар ўқитувчини алмаштириш илтимоси билан раҳбариятгамурожаат қилишлари мумкин. Фақат бунинг учун жиддий сабаблар, масалан, қўполлик,таъмагирлик, ўқитувчининг айби билан машғулотлар белгиланган тартибдаўтказилмаслигини исботловчи далиллар ёзма равишда кўрсатилиши ва бу бўйича гуруҳнингягона фикри мавжуд бўлиши шарт.

5.8. Ўқитувчи билан талаба ўртасида уларнинг билимини баҳолашга доирзиддият келиб чиққан ҳолларда, талаба фанларни махсус комиссияга топшириш учун рухсатбериш илтимоси билан кафедра мудирига мурожаат этиши мумкин. Бунда мурожаат асосланганбўлиши шарт. Бундай масалалар кафедра мудирининг тақдимномасига биноан бўлим бошлиғи ёки директор ўринбосарлари томонидан ҳал этилади.

 

6-бўлим. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарнинг

ўзаро муносабатлари

 

6.1. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарнинг ўзаро муносабатларида–ягона жамоа, ўзаро ҳурматва эътибор, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим.

6.2. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталар муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизликқилиш, шахсиятини камситиш, ўзганинг интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик,беҳаё сўзлар ишлатиш, муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади.

 

7-бўлим. Ўқувчиларнинг ўзаро муносабатлари

 

7.1. Ўқувчиларнинг ўзаро муносабатларида– ягона жамоа, ўзаро ҳурмат ва эътибор,дўстлик, ҳамжиҳатлик, ҳалоллик ва адолат тамойиллари амал қилиши лозим.

7.2. Ўқувчилар муносабатларида инсон қадр-қимматига ҳурматсизлик қилиш, шахсиятиникамситиш, ўзганинг интелектуал мулкини ўзлаштириб олиш, қўполлик, беҳаё сўзлар ишлатиш,муштлашиш, ўзгаларга маънавий, моддий ёки жисмоний зиён етказиш қатъиян ман этилади.

 

 

8-бўлим. Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарнингодоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

 

– дарс жараёнида талабаларга одоб-ахлоққа оид миллий анъаналаримиз, урф-одат вақадриятларимизни тарғиб қилиш;

– ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик вагиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлгандиний ва экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиббориш;

– турли миллатларга мансуб бўлган ҳамкасблари ва ўқувчилари билан ўзаро

муносабатда бағрикенглик, ҳушмуомилалик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига амал қилиш;

– таълим олувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнингсамарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;

– мазкур қоидалар билан белгиланган одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти қоидаларигариоя қилишда талабаларга намуна бўлиш;

– мазкур қоидалар билан белгиланган одоб-ахлоқ, муомала, юриш-туриш, кийинишмаданияти қоидаларига риоя қилмаган ўқувчиларни дарсдан четлатиш ҳақида ўқув бўлимига ёки директор ўринбосарларигабилдиришнома бериш;

– касб-хунар мактабида  манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзларини тийиш,техникум шаъни ва нуфузига доғ туширадиган ҳар қандай ҳолатларнинг олдини олиш;

– бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан маъмуриятга хабарбериш;

– касб-хунар мактабида  тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказишучун ёки ғаразли мақсадларда фойдаланмаслик.

 

9-бўлим. Ўқувчиларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари

 

а) Касб-хунар мактабида  ҳудудида:

– ҳудудга киришда талабалик гувоҳномасини кўрсатиб кириш;

– ҳудудни ифлос қилмаслик ва чиқиндиларни фақат чиқинди челакларига ташлаш;

– устозлар ва ўзларидан катталар билан дуч келганда салом бериш;

– ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик;

– касб-хунар мактабнинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;

– кийиниш ва ўзаро суҳбат одобларига риоя қилиш;

– мутасаддиларнинг рухсатисиз турли реклама воситаларини осмаслик;

– касб-хунар мактабнинг ҳудудида тинчликка риоя қилиш;

– бинодаги зиналардан фойдаланаётганда аввал ногиронлар, кексалар, хомиладорлар ваустоз-мураббийларга навбат бериш;

– наркотик ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлар истеъмол қилинишиҳамда тарқатилишига қарши курашиш. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқюқоридаги ҳолатлар ҳақида тегишли ташкилотларга ўз вақтида хабар бермаслик жавобгарликка сабаб бўлиши алоҳида қайд этилади.

– турли миллатларга мансуб бўлган устозлар ва мурраббийлари, касб-хунар мактабининг барчаҳодимлари ҳамда барча ўқувчилар билан ўзаро муносабатда бағрикенглик, ҳушмуомилаликва ўзаро ҳурмат тамойилларига амал қилиш.

б) аудиторияда:

– уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш;

– дарс вақтида гаплашмаслик;

– жиҳозларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш, парталарга, деворларга ёзмаслик вадеворий лавҳаларга зарар етказмаслик (чизиш, бўяш ва йиртиш);

– қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик;

– овқат, ичимлик ва егуликларни олиб кирмаслик ва сақич чайнамаслик, уларни столтагларига ёпиштирмаслик ёки ташлаб кетмаслик;

– дарсдан сўнг аудиторияни тозалаб чиқиб кетиш (доскаларни артиб, кераксиз қоғозчиқиндилардан тозалаш).

в) умумий овқатланиш жойларида:

– таомларни олишда навбат тартибига риоя қилиш;

– тирбандлик ҳолатида устозлар, аёллар, ёши катталарга ҳурмат кўрсатиш;

– овқатланиш вақтида шовқин солмаслик;

– умумий овқатланиш шаҳобчасида таом ёйиш билан боғлиқ бўлмаган ишлар биланшуғулланиш;

– устозларга ажратилган овқатланиш жойларни банд қилмаслик.

г) ахборот ресурс марказида:

– АРМ ходимлари билан ҳушмуомалада бўлиш;

– АРМга фақат билим олиш, машғулотларга тайёргарлик кўриш учун кириш;

– китоблар ва жиҳозларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;

– баланд овозда сўзлашмаслик ва атрофдагиларга халақит бермаслик;

– қоғоз, сақич ва бошқа чиқиндиларни қолдириб кетмаслик;

– китобларни олиш ва топшириш тартиб-қоидаларига риоя қилиш.

д) талабалар турар жойларида:

– мавжуд жиҳозларни асраш, уларга зарар етказмаслик;

– электр-энергияси ва сув ресурсларидан тежамкорона фойдаланиш;

– санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш;

– талабалар турар жойи “Низоми” ва “Ички тартиб қоидалари”га қатъи риоя қилиш.

е) спорт мажмуаларида:

– спорт мажмуасига хос бўлган кийим ва пойабзалларда кириш;

– спорт инвентарларига маданий муносабатда бўлиш;

– машғулотлардан кейин спорт инвентарларини белгиланган жойларга қайта

топшириш;

– спорт мажмуасининг белгиланган тартиб-қоидаларига риоя қилиш.

ж) маданият саройи ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш жойларида:

– ўриндиқ ва бошқа жиҳозларга нисбатан маданий муносабатда бўлиш;

– оммавий тадбирлар вақтида ҳуштак чалмаслик, бақирмаслик, тадбир тугашидан олдинсабабсиз чиқиб кетмаслик;

– ухлаб ўтирмаслик, ўриндиқларга ётиб олмаслик, бир-бири билан гаплашмаслик, ёнатрофдагиларга халақит бермаслик.

Шунингдек,

– турли давраларда ўзининг намунавий хулқи ва билими билан техникум ҳақидаюксак ижобий таассурот ҳосил қилишга интилиш;

– доимо комилликка интилиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижанобфазилатларни чуқур англаш;

– касб-хунар мактабнинг манфаати, унинг шаъни ва шонли анъаналари, обрўси ҳамда нуфузитўғрисида қайғуриш, уларни сақлаб қолишга жонкуярлик қилиш ва уларга ҳурмат биланмуносабатда бўлиш.

 

10-бўлим. Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълим усталари ва ўқувчиларнингодоб-ахлоқ масаласида маън этиладиган ҳолатлар

 

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим устасига:

– жамоа аъзоларининг шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш, ўзгаларнинг шахсийва оилавий муаммоларини муҳокама қилиш;

– жамоа аъзолари ва бошқалар устидан турли иғво, ғийбат ва бўҳтонлар уюштириш;

-талабалар билан ўз ҳамкасабларининг касбий ва шахсий камчиликларини муҳокамақилиш;

– талабаларни асоссиз ўқув машғулотлардан чиқариб юбориш;

– ўқув машғулотларида тижорат рекламаси ўтказиш;

– ўқув машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

– ўқув машғулотларига маст, соч-соқол олинмаган ва кийиниш тартибига риояқилмаган ҳолда келиш;

– касб-хунар мактабида  ҳудудида шахсий автоуловни ўрнатилган қоидаларни бузган ҳолдақолдириш;

– касб-хунар мактабида  ҳудудида спиртли ичимликлар ичиш ва чекиш, наркотик воситалар ёкипсихотроп моддалар истеъмол қилиш;

– кийиниш одобига риоя қилмаслик.

Ўқувчига:

– ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарига қўполлик қилиш, машғулотлар вақтида асоссиз гапириш;

– ўқитувчи билан бошқаларнинг баҳосини муҳокама қилиш;

– ёлғон гапириш, ғирромлик ёки ўқитувчиларни чалғитиш билан боғлиқ ҳарқандай хатти-ҳаракатлар қилиш;

– ходимлар ва ўз ўртоқларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш;

– ёзма ишларни ҳимоя қилиш ва синов даврида четдан ёрдам олиш, ўзгаларга ёрдамкўрсатиш;

– бошқа шахслар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидантопшириш;

– машғулотларни ўтказиб юбориш ёки кечикиб келиш;

– машғулотлар вақтида ўқитувчининг рухсатисиз аудиториядан чиқибкетиш;

– бошқа ўқувчининг саъй-ҳаракатларига қасддан зиён етказиш;

– моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигини турли йўллар билан кўз-кўз қилиш;

– касб-хунар мактабида  ҳудудида шахсий автоуловни ўрнатилган қоидаларни бузган ҳолдақолдириш;

– касб-хунар мактабида  ҳудудида спиртли ичимликлар ичиш ва чекиш, наркотик воситалар ёкипсихотроп дори воситалари истеъмол қилиш.

 

11-бўлим. Маъмурият, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълим усталари ва ходимлар ўртасидаги одоб-ахлоққаоид муносабатлар

 

11.1. Маъмурият, ўқитувчилар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ўзароҳурмат, аҳиллик, меҳнатсеварлик, бағрикенглик, инсонпарварлик, ғамҳўрлик ва адолаттамоилларига асосланади.

11.2. Маъмурият, ўқитувчилар ва ходимларнинг иш фаолиятига доирмасалалар бўйича ҳамкорлик қилишида бир тарафнинг бошқа тарафга тазйиқ ўтказишига ёкиунга ҳаракат қилишига, шунингдек адолат тамоилларига ва таълим муассасаси манфаатларига зид бўлганқарорлар тайёрланишига йўл қўймайди.

11.3. Лавозим даражалари тенг бўлган ходимлар ўртасидаги муаммоларни ишчитартибда ҳал этиш тавсия этилади. Лавозим даражалари тенг бўлган ходимларнинг ишжараёнидаги турли муаммоларни ўз ваколатлари доирасида, маъмуриятни жалб этмаганҳолда ҳал этишлари маъқулланади.

11.4. Жамоада бирор бир масала билан маъмуриятга мурожаат қилиш тартибисубординация тамойили асосида ташкил этилади.

11.5. Ўқитувчи ва ходимнинг касб-хунар мактабнинг маънавий-ахлоқий муҳитниянада яхшилаш бўйича ташаббус ва ғоялари рағбатлантирилади.

11.6. Маъмурият ўқитувчилар ва ходимларнинг касбий ва интелектуалжиҳатдан ривожланишлари учун қулай иш жойи, замонавий компьютерлар, интернеттармоғидан, кутубхона фонди ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш шунингдекҳордиқ чиқаришлари, дам олишлари, жисмонан чиниқишлари учун барча имтиёзларнияратиб беради.

 

12-бўлим. Рағбатлантириш ва чора кўриш тартиби

 

12.1. Ўқув йили давомида мазкур “Қоидалар”га тўла риоя қилган, касб-хунар мактабида юксак маънавий-ахлоқий муҳитнинг янада қарор топишига ва мустаҳкамланишига хизмат қилганжамоа аъзолари бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, махсус комиссия тавсиясигабиноан тегишли тартибда моддий ёки маънавий рағбатлантирилади.

12.2. Жамоа аъзолари ушбу “Қоидалар”ни бузганларида касб-хунар мактабнинг ички тартиб қоидаларининг “Интизомий таъсир чоралари” бўлимида келтирилган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилади.Шунингдек, жамоа аъзосининг хулқ-атвори устидан жамоат назоратини таъминлашмақсадида, мазкур қоидаларга риоя этилмаганлиги ҳолатлари касб-хунар мактабнинг Касаба уюшма қўмитаси, “Ёшлар иттифоқи” бошлағич ташкилоти, Хотин-қизлар ва “Ота-оналар” Кенгашларида ҳам муҳокама қилиниши ва уларнинг қарорига биноан жамоа аъзосининг ҳулқ-атвори тўғрисида у яшаб турганмаҳалла фуқаролар йиғинига маълумот тариқасида ёзма хабар юбориш амалиёти ҳам жорийэтилади.

 

13-бўлим. Якунловчи қоидалар

 

13.1. Мазкур одоб-ахлоқ қоидалари техникумилимий педагогик кенгашининг 2023 йил 24-ноябрдаги 8-сонли йиғилиши қарори билан маъқулланган.

13.2. Касб-хунар мактабида  ўқувчилари сафига ёки ишга қабул қилинаётган ҳар бир шахс ушбу Қоидалар билантанишиб чиқиши ҳамда унга риоя қилишини ўз зиммасига олиб имзо қўйиши шарт.